Қўлингиздаги Қуръони Карим маъноларини ўрганиш учун ҳозирланган тўрт жилдли китобда чамаси учдан икки қисми амалда кўп қўлланадиган (ўн мартадан ортиқ такрорланган) Қуръоннинг 1460 дан ортиқ сўз ва иборалари келтирилиб, Қуръони Карим оятларидан фойдаланган ҳолда янгича таълим бериш тизими баён этилган. Шу тизимда азиз Қуръон ўрганувчилар мазкур сўз ва иборалардан ташкил топган Қуръони Каримнинг кўпгина содда ва осон оятларини таржима қилиш қобилиятига эга бўладилар. Қуръони Каримнинг деярли барча асосий таълимотлари мана шу содда ва осон оятларда келганини назарга олган ҳолда Қуръоннинг бу турдаги таълимотларига эришиш осон бўлади, деган умиддамиз...